"Барселона" мухлислари учун ўта нохуш хабар! Тахминлар ўз тасдиғини топди

  • 15 апрель, 2022, 20:14
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испания терма жамоаси ва "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Педри Гонсалес Европа лигаси 1/4 финалида "Айнтрахт"га (2:3) қарши ўйинда олган жиддий жароҳати туфайли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин.

Tecno

Каталония клуби матбуот хизмати хабарига кўра, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан сўнг, 19 ёшли футболчига чап соннинг икки бош суяги мушагининг ёрилиши ташхиси қўйилган.

Шифокорларнинг фикрича, Педри жорий мавсумда бошқа майдонга туша олмаслиги мумкин.

Педри бу мавсум Ла Лигада 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!