"Барселона" мухлислари учун янгиликни зўри!
"Барселона" раҳбарияти жамоанинг ҳужумкор қанот ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Mundo Deportivo журналисти Рожер Тореллонинг хабарига кўра, каталонияликлар франциялик футболчи билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб боришмоқда. Манбанинг ёзишича, янги шартнома учун пойдевор аллақачон қўйилган ва ҳужумчи шартномасини 2027 ёки 2028 йилгача узайтириши мумкин.
Тореллонинг қўшимча қилишича, Дембеле шаҳарга тўлиқ мослашган ва кетиш нияти йўқ. Қолаверса, у яқинда оиласи билан янги уйга кўчиб ўтди.
Дембеле ўтган мавсум Ла Лигада 35 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 9 та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар