"Барселона" навбатдаги ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради
"Барселона" ҳужумчиси Усман Дембеле Ла Лиганинг 34-туридан ўрин олган "Мальорка"га қарши учрашувни ўтказиб юборади.
"Sport.es" нашрининг хабарига кўра, футболчи соғлигидаги муаммолар сабабли навбатдаги ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди. Дембеледа томоқ оғриғи аломатлари бор.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "Мальорка" ўртасидаги ўйин 1 май куни бўлиб ўтади.
Фикрлар