"Барселона" янги мавсум либоси бўйича Nike билан баҳслашишга тайёр.

Америкалик спорт кийимлари ишлаб чиқарувчиси каталонияликларнинг янги либоси сифатидаги муаммо сабаб клуб дўконларидан либосларни қайтариб олгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Таъкидланишича, Nike клуб учун икки турдаги: қиммат ва арзон комплектни ишлаб чиқарган. Қиммат либосда барчаси жойида, бироқ арзонининг сифати талабга жавоб бермайди.

Қайтариб олинган либослар қачон клуб дўконларига қайтиши ҳақида Nike баёнот бергани йўқ.

"Барселона" президент Хосеп Бартомеу эса, либос сотувидан келиб чиқадиган зиённи қоплаш учун Nikeдан компенсация талаб қилмоқчи.

Агар компания етказиладиган зарарни қоплаб бермаса, иш судгача етиб бориши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)