"Барселона" нима сабабдан Месси билан шартнома имзоламагани маълум бўлди

“El Mundo” нашри ҳужумчи Лионель Мессининг "Барселона" билан шартномасини узайтириш учун қандай шартлар қўйганини маълум қилди.

Аргентиналик футболчи шартномани имзолагани учун "Барса"дан 10 миллион евро бонус ва 10 миллион евро товон пули ҳамда ўзи исталган вақтда клубни тарк этиш имкониятини талаб қилган.

Шунингдек, футболчи ўзининг оиласи ва Луис Суарес оиласи учун “Камп Ноу” атрофидан шахсий турар жой, Рождество рейси учун шахсий самолёт ва солиқлар кўпайган тақдирда буни клуб тўлаб беришини хоҳлаган. Аммо клуб бундай шартларни бажара олмаслигини маълум қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!