“Барселона” нинг муваффақиятсиз мавсумларига Ҳаверц сабабчи

"Барселона" учун сўнги йиллар омадсиз ўтди. 2021 йилда йилда Жоан Лапорта жамоада иш бошлади. Ўша вақтда у Куманга ишонмаган ва Рональднинг ўрнига бошқа мураббий излашни бошлаган. Вариантлар орасида Хосеп Гвардиола ҳам бор эди. Улар испаниялик мураббийга алоқага чиқишган. Ҳосеп эса бу таклифга рад жавобини бермаган ва у бир қарорга келиши учун сўраган.

"Манчестер Сити" ўша мавсумда Чемпионалар Лигасининг финалигача етиб борган. Бу кубок Гвардиоланинг "шаҳарликлар" билан эришмаган ягона нуфузли соврини эди. Аммо финалда "Челси" ғалаба қозониб, ягона голни Кай Хаверц урганди. Бу ҳодиса Пепнинг Англия клубида қолишига сабаб бўлган ва "Барселона"га рад жавобини берган.

"Кўк анор-ранглилар" эса мавсумни бошини ҳам Куман билан бошлади, лекин охир-оқибат у бўшатилди ва Хави жамоани янги бош мураббийига айланди. Гарчи клуб олдинги ҳолатига кўра яхшиланган бўлса-да, кетма-кет икки мавсумдан бери чемпиоанлар лигаси гурух босқичидан чиқа олмаяпти.

Гвардиола яқиндагина “Манчестер Сити” билан шартномасини 2025 йилгача узайтирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!