Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби Испания кубогида ғалаба қозонган тақдирда ҳам чемпионлик тадбирларини ўтказмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Эрнесто Вальверде шогирдлари 25 май куни “Валенсия”га қарши мамлакат кубоги финалида иштирок этишади.

Таъкидлаш керакки, “Барселона” агар ушбу мусобақада ҳам ғолиб чиқса, мавсумда “олтин дубль” қайд этади. Аммо, шундай бўлсада  Каталония пойтахтида ҳеч қандай чемпионлик паради ўтказилиши режалаштирилмаган.