“Барселона” клубининг ўтган мавсум қанча зарар кўргани маълум бўлди. Пандемия Европанинг аксарият жамоаларига молиявий зарба берди.

Каталонияликлар эълон қилган хабарга кўра, жамоанинг 2019/20 йилда кўрган жами зарари 97 млн еврони ташкил этган. Уларнинг аксарият қисми ички ва халқаро мусобақаларнинг тўхтатилгани билан боғлиқ бўлди. Испанияда ҳозир ҳам стадионга мухлислар кириши тақиқланган.

“Барселона” ўтган мавсум жами 855 млн евро даромад олган, харажатлар эса 950 млн еврони ташкил этган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар