"Барселона" ўз телеканалини сотмоқчи
"Барселона" янги молиявий таъсир кучини фаоллаштиришни режалаштирмоқда.
Diario Sport нашри тарқатган хабарга кўра, Каталония клуби Барса ТВ-ни сотишни кўриб чиқмоқда. Клуб шу тариқа иш ҳақи миқдори бўйича чекловларга мослашиш йўлларини қидирмоқда.
Гарчи "кўк-анорранглилар" ЛаЛига қўяётган талабларни қондиришнинг ягона йўли ўйинчиларнинг маошларини қисқартириш эканлигини тушунса-да, аммо барибир қўшимча даромад олиш учун клуб каналини сотишни кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, бу операция янги молиявий даромад манбаига айланиши мумкин, айниқса ҳозирда Барса ТВ фойдасиз актив эканлигини ҳисобга олганда.
Маълумот учун, Барса ТВ канали каталон, испан ва инглиз тилларида эфирга узатилади. У Барселонадаги Камп Ноу стадионида жойлашган.
Фикрлар