"Барселона" ўзига бой ҳомий топди

Каталониянинг “Барселона” клуби янги бош ҳомий билан битим имзолади.

El Mundo Deportivo нашри тарқатаётган хабарларга қараганда, жамоа Япониянинг савдо соҳасидаги гранд компанияларидан бири ҳисобланган Rakuten билан 4 йиллик шартномага имзо чекди.

Нашрда келтирилишича, 2017/18 йилги мавсумдан кучга кирувчи шартнома йилига  “кўк-анолрранглилар” ғазнасини йилига 50-60 миллион еврога тўлдириб боради.

Қайд этиш жоиз, олдинроқ Испания грандининг бошқа бир савдо соҳаси гранди Alibaba Group билан ҳомийлик келишувини имзолаши борасида хабарлар тарқалганди. Аммо, бу маълумот ўз тасдиғини топмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!