"Барселона" ўзига Франция чемпионатидан ҳимоячи топди

"Монако" ҳимоячиси Кайо Энрике фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақида Diario AS хабар бермоқда.

Манбага кўра, Каталония клуби 27 ёшли бразилиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда. У январ ойида "Монако"ни тарк этишни режалаштирмоқда. "Барса" Энрикени сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "кўк-анорранглилар"нинг футболчига бўлган қизиқиши ҳақида миш-мишлар 2023 йилда пайдо бўлган эди.

Жорий мавсумда ҳимоячи барча турнирларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмага муаллифлик қилган.

Энрикенинг "Монако" билан шартномаси 2027 йил ўрталарига қадар тузилган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг қиймати 18 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!