"Барселона" ўзининг Испания чемпионатидаги рекордини такрорлади

Кеча Испания Ла Лигасининг 11-турида пешқадам “Барселона” ўз майдонида “Севилья”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари сонини 31тага етказиб олган Эрнесто Вальверде шогирдлари жамоанинг 2012/13 ва 2013/14 йилги мавсумларида қайд этган энг яхши стартни такрорлашди.

Аммо, бу каби муваффақиятлар ҳам каталонияликларга чемпионликни кафолатлаб бермайди. Боиси, 2012/13 йилда жамоа чемпионатни ажойиб старт билан бошлади ва якунда ўз мақсадига эришди. Бироқ, келгуси йил, аниқроғи 2013/14 йилги мавсумда чемпионатни ҳудди шундай старт билан бошлаган “Барселона” якунда чемпионлик пойгасида Мадриднинг “Атлетико”сига имкониятни бой бериб, 2-ўринни эгаллаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!