“Барселона” президенти: “Бу футболчи сотилмайди”

"Барселона" президенти Жоан Лапорта ярим ҳимоячи Френки де Йонгнинг "Манчестер Юнайтед"га кетиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Футболчининг ўзи Каталония клубида қолишни истамоқда, аммо баъзи манбалар Френки аллақачон манкунианликлар билан оғзаки келишувга эришган.

“Нафақат “Манчестер Юнайтед”, балки кўплаб топ-клублар Де Йонгни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Уни сотиш ниятимиз йўқ. Френки жамоада қолишни хоҳлайди. Уни сақлаб қолиш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Аммо маош масаласи бор. Айни пайтда бу муаммони ечиш борасида иш олиб бормоқдамиз", - дея Лапорта сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.

Де Йонг ўтган мавсум "Барселона" сафида барча турнирлар доирасидаги 46 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!