Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу жамоа аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг фаолиятини якунлашига ҳозирданоқ тайёргарлик кўриши лозим.

“Бизнинг таркибимизда футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи бор. У  кун келиб фаолиятини якунламоқчи эканини барибир айтади. Умид қиламанки бу ҳолат яна бир неча йиллардан сўнг содир бўлади. Лекин, биз клубдагилар бунга тайёргарлик кўриб боришимиз лозим. Айнан мана шуни ўйлаб биз Дембеле, Коутиньо, Френки де Йонг каби ёш иқтидорли футболчилар билан шартнома имзоладик. Биз ушбу муваффақиятли даврни давом эттиришимиз керак”, - дейди Бартомеу.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Мессининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.