"Барселона" ПСЖ тўсиғидан фақат бир йўл билан ўтиши мумкин

  • 09 Mar 19:26
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман эртага ПСЖга қарши бўладиган ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоаларнинг “Камп Ноу”да кечган дастлабки баҳсида 1:4 ҳисобида парижликларнинг ғалабаси билан якунланган эди.

“Агар Лео ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини намойиш эта олса, унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. У исталган вақтда ҳар қандай учрашув натижасини ҳал қила олади. Аммо ундан ташқари бутун жамоа ҳам энг яхши ҳолатда бўлиши керак.

Уйда бой берилган 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин бизнинг узоққа боришимиз қийин бўлади. Аммо имконсиз нарсанинг ўзи йўқ. Биз ўзимизга ишонамиз. Биз қаттиқ ўйнашимиз, ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак.

Неймарсиз бизга осонроқ бўлади. Мен учун у дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири”, - деди голландиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ – “Барселона” учрашуви 10 март куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!