“Барселона” қайсар Моуриньонинг фикрини ўзгартира оладими?

Каталонияликлар секин-аста жамоа таркибини янгилашга киришмоқда. “Барселона” раҳбарияти “Тоттенхэм”дан икки футболчини олиш учун узоқ муддатли музокараларга тайёр эканини билдирди.

“Барселона” айни пайтда ярим ҳимоячи Танги Ндомбеле ва ҳимоячи Райан Сессеньноу хизматларига эҳтиёж сезмоқда. Каталонияликлар трансфер бозори очилиши билан ҳар икки футболчи трансферини сотиб олмоқчи.

“Тоттенхэм” бош мураббийи Жозе Моуриньо бу футболчиларга етарлича ўйин амалиёти тақдим қилмаяпти. Ўз ўрнида португалиялик мутахассис Ндомбеленинг кетишига қарши эмас, лекин Сессеньноуни каталонияликларга бермаслигини маълум қилди.

Шундай бўлса-да, “Барселона”нинг трансферга Филиппе Коутиньо, Нелсон Семеду, Жан-Клер Тодибо ёки бошқа бирон бир футболчини қўшиши мумкинлиги Моуриньонинг фикрини ўзгартириши мумкин.

ndombelesessegnonbarcelona070720btop

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)