Каталониянинг “Барселона” клуби давралар оралиғида жамоанинг марказий ҳимоясини кучайтирмоқчи.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” Леверкузеннинг “Байер” клуби ҳимоячиси Жонатан Тани кўз остиларига олиб қўйишган. Унга кўра “Барселона” ҳали ЕЧЛда иштирок этмаган 19 ёшли германиялик футболчини қишки трансферлар чоғидаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Таъкидлаш керакки, Германия ёшлар терма жамоаси аъзосининг “доришунослар” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Унга кўра 2018 йилга қадар Тани сотиб олишни истаган клуб, 25 млн евро товон пулини тўлаши керак.

Бундан ташқари “Барселона” “РБ Лейпциг” аъзоси Дайот Упамеканони ҳам кўз остиларига олиб қўйишган. Бироқ, у бу мавсум жамоаси билан ЕЧЛ баҳсларида иштирок этди.