"Барселона" қишда ПСЖ футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин

ПСЖ ярим ҳимоячи Карлос Солер жамоадаги кам ўйин амалиётидан норози. Шу сабаб 26 ёшли футболчи қишки трансферлар ойнасида клуб рўйхатини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда.

"TodoFichajes" нашри хабарига кўра, Солер Испания чемпионатига қайтиши мумкин. "Атлетико", "Реал Сосьедад" ва ҳатто "Барселона" ҳам бу футболчи учун музокара олиб боришга тайёр. Карлоснинг январдаги трансфери 20 миллион евро атрофида бўлиши мумкин. Футболчининг Париж клуби билан амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум охиригача амал қилади.

Маълумот учун, Карлос Солер аввал ўзи талаба бўлган "Валенсия"да ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!