
"Барселона" раҳбарияти таркибда кучли рақобат бўлишини хоҳлаяпти
Каталониянинг "Барселона" клуби мавсумлар оралиғида айрим чизиқларда рақобатни кучайтириш учун маҳоратли футболчиларни сотиб олмоқчи.
Diario Sport нашри тарқатган хабарга қараганда “кўк-анор ранглилар” раҳбарияти ҳимоячилар Жерар Пике ва Жорди Альба, ярим ҳимоячи Серхио Бускетс ва ҳужумчи Луис Суаресларга таркибда муносиб рақобат хосил қиладиган 4 нафар футболчини жамоага олиб келмоқчи.
Бу борада улар ҳимоячилар Маттейс де Лигт ("Аякс") ва Хуниор Фирпо ("Бетис"), ҳужумчилар Антуан Гризманн ("Атлетико") ва Родриго Мореноларни ("Валенсия") сотиб олишни кўзлашмоқда.
Фикрлар