"Барселона" раҳбарлари "Монако" юлдузи учун курашни бошлади

 

Испания чемпионатининг гранд клуби - "Барселона" дунёнинг энг истеъдодли ва кучли футболчиларини ўз таркибида кўришни истайди. Каталонияликлар ёзги трансфер мавсумида ҳам бу анъаналаридан воз кечмайди.

Айни пайтда "Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу "Монако" таркибида порлай бошлаган истеъдодли ярим ҳимоячи Тома Лемарни олиш ҳаракатига тушди.

"Челси", "Ливерпуль", "Атлетико" ва "Бавария" нишонида турган ярим ҳимоячи учун "Барселона" раҳбарияти "Монако"га 30 миллион евро беришга қарор қилди.

Ўз навбатида "Монако" икки йил муқаддам бу футболчи учун "Кан"га тўрт миллион евро берганди.

21 ёшли футболчи жорий мавсумда 42 та учрашувда 11 та гол урди ва 10 та голли пас узатди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!