“Барселона” “Реал” собиқ футболчиси Серхиога қизиқиш билдирмоқда

"Барселона" "Тоттенхэм" ҳимоячиси Серхио Регилонга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради “Mundo Deportivo” нашри.

Манба берган хабарга кўра, агар каталонияликлар "Челси"дан Маркос Алонсонинг трансфери борасида келиша олмаса, 25 ёшли испаниялик футболчининг номзодини кўриб чиқмоқда.

“Шпорлар” ҳам футболчи билан хайрлашишга қарши эмас, бироқ даъвогарлар Серхио учун камида 20 миллион евро тўлаши керак бўлади.

Регилон "Реал" Мадрид тарбияланувчиси бўлиб, 2020 йилнинг сентябрида "Тоттенхэм"га кўчиб ўтди. Футболчи ўтган мавсум инглиз клубининг барча мусобақалар доирасидаги 31 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган.

“Transfermarkt” портали футболчининг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!