“Барселона”: Шартнома имзола ёки 15 миллион евро тўла, бўлмаса трибунада ўтирасан!
“Барселона” раҳбарияти клуб таклиф қилган шароитлар асосида янги шартнома имзолашдан бош тортаётган академия тарбияланувчиси Илайн Морибага босим ўтказишда давом этмоқда.
Каталонияликлар ёш футболчининг олдига учта вариант қўйди. Шулардан биринчиси, клуб таклиф қилаётган шартномани имзолаш. Агар Илайш бунга кўнмаса, ўзини 15 миллион еврога сотиб оладиган клуб топиши керак бўлади.
Мазкур иккала шартдан бири бажарилмаса, клуб мутасаддилари келаси ёзда шартномаси якунланиб, эркин агентга айлангунга қадар уни иккинчи жамоа ўйинларини трибунадан томоша қилишга жўнатади.
Маълумотларга қараганда, “Барселона” асосий таркибга жалб қилиниши кутилаётган ёш футболчига йилига икки миллион евро маош таклиф қиляпти. Мориба яна бир миллион қўшиб беришни сўрамоқда.
Фикрлар