"Барселона" шу 3 футболчини сотишга мажбур
"Барселона" Френки Де Йонг, Мемфис Депай ҳамда Сержиньо Дестни сотишга тайёр. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар берди.
Каталония клуби молиявий молиявий муаммолар туфайли барча таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Тахминларга кўра, "кўк-анорранглилар Де Йонг, Депай ҳамда Дест трансферидан 140 миллион еврога яқин миқдорда пул ишлаб олиш ниятида.
Қайд этиш лозим, аввалроқ, "Манчестер Юнайтед" нидерландиялик ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга жиддий киришгани ҳақида хабарлар чиқаётганди.
Фикрлар