"Барселона" собиқ футболчиси клубга қайтади! Хави бунга рози

"Барселона" бош мураббийи Хави Ориол Ромеу трансферига рози бўлди. Бу ҳақда журналист Хави Мигел хабар берди. 

Маълум бўлишича, "Жирона" клуби уни сотиш ниятида эмас. Бироқ "кўк-анорранглилар" унинг 5 миллион евро товон пулини тўлаш орқали уни ўз сафига қўшиб олиш ниятида. 

Қайд этиш лозим, Ромеу "Барселона" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоа сафида атиги 1 та учрашувда майдонга тушган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!