"Барселона" собиқ футболчиси Машарипов билан бир жамоада ўйнаши мумкин
Легионеримиз Жалолиддин Машарипов тўп тепадиган Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" жамоаси "Барселона" футболчиси Миралем Пьянични сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда "Foot Mercato" нашри хабар берди.
Манбага кўра, трансфер ҳуқуқи "Барселона"га тегишли бўлган Миралемга саудияликлар бош мураббийи Руди Гарсиянинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда. У аввал футболчи билан "Рома"да эканлиги пайтида бирга ишлаган.
Маълум бўлишича, "Барселона" ҳам ярим ҳимоячининг сотилишига қарши эмас. Клуб босниялик иқтидор соҳибини яхшироқ сумма эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Пьянич ўтган мавсумни ижара асосида "Бешиктош"да ўтказди. У Туркия чемпионатининг 20 ўйинида 2 та ассист муаллифига айланди.
Фикрлар