"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси "Милан"да тиббий кўригдан ўтмоқда

"Барселона" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Ален Халилович фаолиятини Италияда давом этириши мумкин.

22 ёшли хорватиялик Милан шаҳрига бугун учиб келиб, "Милан" клубида 3 соатлик тиббий кўригдан ўтди. 

Маълумот учун, бир ярим йилдан буён Халилович "Лас-Пальмас"да ижара шартномаси бўйича тўп тепган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!