"Барселона" спорт директори муҳим трансферни тасдиқлади

"Барселона" спорт директори Антуан Гризманнинг "Атлетико"га трансферини тасдиқлади. 

Ҳужумчи 20+4 миллион евро эвазига Мадрид клубига кўчиб ўтаётгани ҳақида хабарлар чиққанди. 

"Шартнома шу хафта якунланди. Ўйлашимча, биз муҳим келишувга эришдик ва маош борасида барқарор бўлишни уддаладик", - деди Матеу Алемани. 

Францияликнинг "матрасчилар" билан ижараси 2023 йилга қадар амал қилади. Унинг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси эса 2024 йилда якунига етади. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!