“Барселона” тез орада катта трансферни эълон қилади

“Манчестер Сити” ҳимоячиси Жоау Канселу тез орада Каталонияга кўчиб ўтиб, “Барселона” сафига қўшилиши кутилмоқда.

Манбаларга кўра, икки клуб ўртасидаги трансфер музокаралари якуний босқичга етиб келди. 29 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси ҳам Испания чемпионатига кўчиб ўтишга розилик берган.

Таниқли журналист Ману Сайнснинг таъкидлашича, агар фавқулодда ҳолатлар юз бермаса, Канселунинг “Барса”га трансфери келаси ҳафта расман эълон қилинади.

“Шаҳарликлар” португалиялик футболчини сотиб олиш ҳуқуқисиз бир мавсумга ижарага юборишга рози бўлгани айтилмоқда.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!