“Барселона” трансфер бозорини “ёндириш”ни давом эттиради

"Челси" сардори Сезар Аспиликуэта "Барселона" футболчисига айланиши мумкин. Журналист Маттео Мореттонинг фикрича, испанияликнинг “кўк-анорранглилар” сафига ўтиш эҳтимоли юқори, бироқ бу озроқ вақт талаб қилади.

Айни дамда "Челси" Аспиликуэтага ўринбосар қидириш билан оввора. Қизиғи шундаки, лондонликлар ўз сардорига альтернатив сифатида "Севилья" ҳимоячиси Жюл Кундени кўрмоқда ва унга "Барселона" ҳам жиддий қизиқиш билдирган.

Аспиликуэтадан ташқари яна бир испаниялик ҳимоячи Маркос Алонсо ҳам “Камп Ноу” эгалари сафига ўтиши мумкин. Боиси, футболчи Ла Лигага қайтишни исташи ҳақида маълум қилган. Аммо “Барса” ҳозирча Маркос борасида музокара ўтказгани йўқ.

Сезарнинг “Челси” билан шартномаси келаси йилнинг ёзига қадар амал қилади.  “Тransfermarkt” портали ҳимоячининг нархини 9 миллон еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!