"Барселона" Умтитининг нархини оширди
"Барселона" клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Самуэл Умтитини сотиб юборишга тайёр.
The Mirror нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар 25 ёшли француз футболчисини аввалроқ айтилганидек 50 миллион еврога эмас, балки 60 миллион эвазига қўйиб юбориши мумкин. Уларнинг нархни оширишига сабаб, ушбу маблағ ПСЖдан Неймарни сотиб олиш учун сарфланади.
Эслатиб ўтамиз, Умтитига "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.
Маълумот учун, Умтити ўтган мавсумнинг асосий қисмини жароҳатдан даволаниш учун ўтказиб юборди ва бор йўғи 15та учрашувда майдонга тушди холос. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар