"Барселона" ундан тезроқ қутилмоқчи

"Барселона" клуби жорий ёзги трансферлар даврида франциялик вингер Усмон Дембеледан қутилмоқчи.

Diario Sport нашри тарқатган хабарга кўра, каталонияликлар 22 ёшли футболчини жорий мавсум якунлангач, яъни августда трансферга қўйишмоқчи. Бироқ, “Барса” Дембелени қимматга сотиши даргумон. Боиси, у бу мавсум бор йўғи 9 та ўйинда иштирок этди холос. У сўнгги марта 27 ноябрь куни майдонга тушган ва шундан сўнг фақат даволанмоқда.

"Барселона" Дембелени 2017 йил “Боруссия” Дортмунддан 105 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Унга ҳозир "Ливерпуль", ПСЖ ва "Ювентус" клубларидан қизиқишлар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!