"Барселона" устози Неймарнинг клубга қайтиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

"Барселона" бош мураббийи Кике Сетьен бразиялик форвард Неймарнинг Каталония клуби таркибига қайтиши ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Неймар? Жуда яхши бўлар эди.

Мен етакчи ва таниқли футболчилар билан ишлашни яхши кўраман", - дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда Неймарнинг "Барселона"га қайтиш ҳақида турли хабарлар тарқалган эди. Аммо якунда форвард ПСЖ таркибида қоладиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!