“Барселона” устози “Реал”га тан берди
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде “Реал”нинг ЕЧЛ 1/8 финал босқичида ПСЖга қарши кечган ўйини борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Биринчи ўйинда ПСЖ яхши кўринган эди. Бироқ ўша Мадриднинг икки тўп фарқи билан ғалабаси билан якунланган эди. Улар жуда буюк натижага эришган эдилар.

“Реал” – бу доимо “Реал”. У бундай ўйинларда доимо яхши бўлиб келган. Мадрид Париждан кучли эди.

Бизнинг рақиб эса – “Челси”. Бу жамоани “Барселона” мағлуб этиши лозим”, – деб айтиб ўтди Вальверде.