“Барселона” ва 4 та Европа клублари “Борнмут” ҳимоячиси учун курашишяпти
"Борнмут" марказий ҳимоячиси Маркос Сенеси жорий мавсум якунлангач жамоани тарк этиши мумкин.
Журналист Маттео Мореттонинг ёзишича, 28 ёшли аргентиналикнинг келажаги яқин орада ҳал бўлиши керак. Манбага кўра, Сенесининг "Ювентус", "Тоттенхем", "Астон Вилла" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари билан алоқалари бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, ҳимоячини "Барселона" ҳам кузатиб бормоқда.
Сенеси жорий мавсумда барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 30 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Сенесининг "Борнмут" билан амалдаги шартномаси келаси ёзда ўз ниҳоясига этади. Transfermarkt мутахассислари футболчининг нархини 22 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар