"Барселона" ва "Реал" Сане учун курашади

"Барселона" ва "Реал" Мадрид клублари "Манчестер Сити" вингери Лерой Сане учун курашишади. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра испан грандлари 24 ёшли германиялик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўришади. Айтиш керакки, Сане учун “Бавария” асосий даъвогар ҳисобланади. Бироқ, Ла Лига клублари унинг учун кўпроқ маблағ таклиф қилишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Саненинг “Сити” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Шу боис “шаҳарликлар” уни ёзда сотиб юборишмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!