"Барселона" Видаль масаласида бир қарорга келди
Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Артуро Видаль жорий қишки трансферлар даврида жамоани тарк этмайди.
Corriere della Sera нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” чилилик футболчини камида масум якунлангунича таркибда олиб қолишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Видалга Миланнинг “Интер” клубидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Видалнинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. У жорий мавсум 11 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар