Асосий мазмунга ўтиш

"Барселона" Видални келган жойига қайтариб юбориши мумкин

Изоҳлар: 0

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Алеиш Видаль тез орада жамоани тарк этиши мумкин.

Diario Sport нашрининг маълум қилишича 28 ёшли испаниялик футболчига “Севилья” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, Видаль “Барселона”га айнан андалусияликлар сафидан келиб қўшилган эди.

Ўз навбатида “кўк-анор ранглилар” раҳбарияти футболчини 10 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Маълумот учун, Видаль жорий мавсум Ла Лиганинг 5та учрашувида иштирок этган ва ўз ҳисобига 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ