Ads

“Барселона” клуби хавбеки Рафинья Алькантара фаолиятини Португалия чемпионатида давом эттириши мумкин.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли бразилиялик футболчига Лиссабоннинг “Бенфика” клубидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Айтиш лозимки, лиссабонликлар плей-офф босқичидан муваффақиятли ўтиб, Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич йўлланмасини қўлга киритишди. Энди улар ушбу мусобақада камида 40 миллион евро даромад кўришади.

Эслатиб ўтиш лозимки, Рафиньяни шунингдек “Бетис” ҳам ўз сафида кўрмоқчи. Бироқ, “Бенфика” испан клубидан фарқли ўлароқ Алькантарани “Барселона” сўраётган 30 миллион евро эвазига харид қилиш имкониятига эга.