"Барселона" Хавьер Маскерано ўрнига Калиду Кулибалини олиб келмоқчи

Испаниянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Хавьер Маскерано бир неча кун олдин жамоадан кетиши борасида маълум қилганди. Шунинг учун каталонияликлар унинг ўрнини тўлдириш пайига тушиб қолишди.

Il Mattino нашринниг маълум қилишича, “Барселона” аргентиналик футболчининг ўрнини “Наполи” ҳимоячиси билан тўлдирмоқчи. Хабарларга қараганда, каталонияликлар Калиду Кулибалини кузатишмоқда.

Маълум бўлишича, “кўк-анор ранглилар” ёзда ушбу ўйинчини Ла Лигага олиб келишмоқчи. Унинг трансфер нархи эса 60 миллион еврога баҳоланмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!