“Барселона” Хави ўрнига бошқа мураббий топди
“Барселона” хўжайини Жоан Лапорта бош мураббий Хави Эрнандес ўрнига бошқа мутахассис олиб келиш фикридан қайтгани йўқ.
Todofichajes нашрига кўра, мутасаддилар жамоани бошқаришга янги номзод ҳам топиб қўйди. Каталонияликлар “Брайтон” билан ҳамкорликни тўхтатган Роберто Де Дзербига иш таклиф қилмоқчи.
Италиялик мутахассис клуб раҳбарияти билан трансфер сиёсати борасида келиша олмаганидан кейин жамоани тарк этди.
Роберто Де Дзерби яқинда “Бавария”га бош мураббийлик қилиш таклифини рад этганди. Унга Италия клубларидан ҳам чорлов бўляпти.
Сўнгги маълумотларга қараганда, тажрибали мутахассис Англия Премьер-лигаси жамоаларидан таклиф кутаётган экан. Бироқ “Барселона”дек машҳур клубнинг чорлови унинг танловини ўзгартириши мумкин.
Фикрлар