"Барселона" Хавининг истагини амалга ошира олмайди
"Барселона" молиявий муаммолар туфайли марокашлик ярим ҳимоячи Аззедин Унахи билан шартнома имзоламайди.
"Telefoot" хабарига кўра, 22 ёшли ярим ҳимоячига "Марсель" ҳамда "Барселона" қизиқмоқда.
"Марсель" спорт директори Пабло Лонгория футболчининг атрофидагилар билан мунтазам алоқада бўлиб турибди. Бироқ "Анже" клуби билан музокаралар бошланмаган.
Унахи трансферига "Барселона" ва шахсан Хавининг ўзи қизиқиш билдирмоқда. Шундай бўлса-да, Каталония клубида ушбу харид учун маблағ йўқ.
Аввалроқ, Аззедин 20 миллион евро эвазига "Наполи"га ўтиши ҳақида хабарлар чиқаётганди.
Фикрлар