“Барселона” Хавининг ўрнига ким келишини ҳал қилди

  • 02 Nov 18:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти келажакда жамоа бошқарувига “Арсенал”да ишлаётган Микель Артетани олиб келишни режалаштирмоқда, деб хабар тарқатди Sport.es нашри.

Tecno

Ҳозирча, каталонияликлар Хави Эрнандесга ишонч билдиришда давом этади. Лекин бу мутахассис халқаро майдонда ўзини кўрсата олмаяпти.

Жоан Лапортани Микель Артетанинг иш услуби қизиқтириб қўйган. Бу мураббий анча пастлаб кетган “Арсенал”ни қисқа муддатда Англия  грандлари қаторига қўшди ва жорий мавсум “тўпчилар” чемпионликка асосий даъвогарлардан ҳисобланади.

Артетанинг ўзи ҳам “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади, клуб анъаналарини яхши билади, узоқ муддат Хосеп Гвардиола билан бирга ишлаган.

Comments

You must be logged in to commet!