«Барселона» Хулиан Альварес, Адейеми ва Канселу трансферлари учун 210 миллион евро кредит олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» ёзги трансфер ойнасини фаол ўтказиш учун 210 миллион евро миқдорида банк кредити олди. 

Marca нашри ёзишича, ушбу маблағнинг асосий қисми уч нафар асосий номзодни сотиб олишга йўналтирилади: «Атлетико» (Мадрид) ҳужумчиси Хулиан Альварес, «Ал-Ҳилол» таркибида тўп сурётган ҳимоячи Жоау Канселу ва «Боруссия» (Дортмунд) вингери Карим Адейеми.

Манбага кўра, кредитнинг маълум қисми клубнинг кундалик харажатларини қоплашга ҳам сарфланади. Жумладан, иш ҳақлари ва бошқа операцион тўловлар шу ҳисобдан қопланиши режалаштирилган. Қарз клубнинг келгуси йиллардаги даромадлари ҳисобидан қайтарилиши кўзда тутилган.

Карим Адейеми бўйича келишув яқин кунларда якунига етши кутилмоқда. Хулиан Альварес ва Жоау Канселу трансферлари эса кўпроқ вақт талаб қилади. Хабарга кўра, аргентиналик форвард бўйича музокаралар жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг фаоллаштирилади. Португалиялик ҳимоячининг «Барселона»га ўтиши учун эса аввал солиққа оид бир қатор масалаларни ҳал этиш керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!