"Брага" "Барселона" ҳужумчиси Абель Руис билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

20 ёшли испаниялик мавсум сўнгигача сотиб олиш имконияти билан ижарага юборилди. "Брага" футболчига ёзда 2025-йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилади.

Таъкидланишича, "Барселона" футболчини қайта сотиб олиш имкониятига эга бўлади.