“Барселона” янги дарвозабон олади

Каталониянинг “Барселона” клуби мураббийлар штаби Лиссабоннинг “Бенфика” клуби дарвозабони Эдерсон Мораесга жиддий қизиқиб қолишди. Бу ҳақда O Jogo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, 23 ёшли бразилялик голкипер каталонияликларнинг келажакдаги асосий нишонига айланган. Айтиш керакки, испан гранди спорт директори Роберт Фернандес бир неча бор Мораесни шахсан майдонда кузатган.

Иқтидорли дарвозабонга шунингдек “Манчестер Сити” ҳамда “Интер” каби топ клублар қизиқиш билдирмоқда. Айни дамда унинг трансфер қиймати таҳминан 7 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Мораес Португалия чемпионатининг ортда қолган 13та турининг 8тасида майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 4та тўп олиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!