"Барселона" янги мавсум учун уй либосини тақдим қилди
"Барселона" 2024/25 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди.
Либос Nike бренди томонидан тайёрланган. У клубнинг 125 йиллигига бағишланган бўлиб, дизайни клубнинг биринчи либосидан олинган. Эмблема эса марказда жойлашган.
"125 йиллик юбилейимизни нишонлаш учун “Барселона”нинг 2024/25 йилги футболкаси клуб мероси, тарихи ва келиб чиқишидан илҳомланган. Асосий ранглар сифатида кўк аноррангдан фойдаланиб, жамоанинг бутун тарихи давомида ўзлигини акс эттирувчи махсус, ўзига хос ва рамзий дизайн яратилган", - дейилади клуб хабарида.
Фикрлар