“Барселона” янги скаутни ишга олди
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби янги скаут билан ҳамкорликни бошлади. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Унга кўра клубнинг спорт директори Эрик Абидаль скаут Жером Биготни ишга жалб этган ва у билан 2021 йилга қадар шартнома имзолаган.

Энди Бигот “Барселона”га Франция, Италия, Австрия ва Чехиядан иқтидорларни топиб беради.