"Барселона" янги ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи
"Барселона" "Байер" футболчиси Флориан Вирцни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Испаниянинг бир қатор нашрлари хабар берди. Ярим ҳимоячининг трансфери каталонияликлар учун жуда қимматга тушади. Агарда клуб молиявий ҳолатинин яхшилай олса, уни сотиб олиш имконига эга бўлади.
Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, германиялик футболчига "Барса"дан ташқари "Реал" ҳам қизиқмоқда. Шу билан биргалидка, Англиянинг бир қатор топ жамоалари курашда мавжуд.
"Байер" Вирцни қўйиб юборишга шошилмаяпти. Немислар уни яна бир йил олиб қолиб, 2024 йилда сотишни режалаштирган. Флориан ушбу мавсумнинг катта қисмини жароҳат сабаб ўтказиб юборди. Ярим ҳимоячи жамоаси таркибида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та ассист амалга оширди.
Фикрлар