"Барселона" январда янги ҳужумчи сотиб олмайди

"Барселона" клуби жорий қишки трансферлар даврида янги ҳужумчи сотиб олмайди. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ каталонияликлар жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққан ҳужумчи Луис Суарес ўрнига "Валенсия" форварди Родриго Моренони сотиб олиш ниятида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, якунда ушбу трансфер амалга ошмади.

Бундан ташқари уларда Оливье Жиру, Пьер-Эмерик Обамеянг, Виссамом Бен-Йеддер ва яна бир қатор ҳужумчилар номзоди ҳам борлиги ҳақида хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!