"Барселона" Япония терма жамоаси хавбекини қўлга киритмоқчи

"Барселона" "Айнтрахт" ҳамда Япония терма жамоаси хавбеки Даити Камада билан шартнома имзолашни истамоқда.
Каталонияликлар келаси ёзда франкфуртликлар билан шартномаси тугайдиган футболчи билан шартнома имзолади. Айни вақтда музокаралар давом этмоқда. 

Бундеслиганинг жорий мавсумида Камада жами 15 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол уришга муваффақ бўлган. Шунингдек, футболчи ЖЧ-2022'да ҳам муваффақиятли иштирок этганди. 

Маълумот учун, "трансфермаркт" портали 26 ёшли ярим ҳимоянининг нархини 30 миллион евро этиб белгилаган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!